Юртбошимизнинг ёшларга бераётган эътибори жуда ҳам катта. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Уйчи туманидаги 56 та МФЙга вилоят ҳокимининг совғаси сифатида спорт жиҳозлари берилди. Шу совғалардан 72 дона кураш мати Шифокор маҳалласидаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби спортзалига жойлаштирилди. Ҳозирда бу жойда миллий кураш ҳамда дзюдо спорт турлари бўйича икки нафар маҳоратли спорт устаси машғулотларни олиб бормоқда. Қизиққан ёшларни таклиф этамиз. Машғулотлар бепул.

Абдураҳим АБДУЛМАМАТОВ,Шифокор МФЙ ёшлар етакчиси.