Дўстга садоқат, бирдамлик каби эзгу туйғулар халқимиз орасида қадрият даражасига кўтарилган. Азал-азалдан ота-боболаримизнинг ўгитларида, мақол ва ҳикоятларда дўстлик туйғуси улуғланган, бундай дунёқараш асрлар давомида қон-қонимизга сингиб кетган.

"Халқаро дўстлик куни" Уйчи туманида ҳам байрам сифатида кенг нишонланди. Унга турли миллат вакиллари таклиф қилинди. Туман маданият маркази олдидаги очиқ осмон остида ташкил қилинган тадбирда туман маданият бўлими, истеъдод эгалари томонидан қирғиз, тожик, уйғур, ўзбек тилларидаги куй-қўшиқлар янгради, рақслар ижро этилди. Спортчилар кўргазмали чиқишлар қилишди.Тадбир давомида фаол ташкилотчиларга эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар тақдим қилинди.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари Аброр Собиров, Саида Аҳмадалиева самимий тилаклар билдириб, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижодига бағишлаб Қозоғистонда ўтказилган танловда ғолибликка эришган ёш ижодкор Лазизбек Неъматиллаевга “Yздiк қаламгер (“Моҳир қаламкаш” орденини топширишди.