Бугун вилоят Бандлик бош бошқармаси, Уйчи туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда туман ҳокимлиги ташаббуси билан 1-секторда бўш иш ўринларининг навбатдаги "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.
Ушбу "Меҳнат ярмаркаси"да 20 дан ортиқ ташкилот, муассаса, тадбиркорлик субъектларидан 1700 га яқин бўш иш ўрни қўйилди. 22 нафар фуқаро ишга жойлашди, 8 нафари касбга ўқитишга жалб қилинди, 45 нафар фуқарога йўлланма, 50 нафар фуқарога турли йўналишлар бўйича маслаҳатлар берилди.






