Уйчи туманининг 1-сектори ҳудудида жойлашган Янгиер МФЙда "Обод қишлоқ" дастури доирасида кенг кўламда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев мазкур маҳаллада бўлиб, хонадонларда олиб борилаётган ишлар билан танишди ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига навбатдаги вазифаларни тушунтириб ўтди. Ҳар бир хонадон обод ва кўркам, озода бўлиши, томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берди.






