йчи тумани деҳқонлари жами 5869 гектар майдондаги ғўзани агротехника қоидалари асосида парваришлашяпти. Ғўза қатор ораларига, зараркунандаларга қарши ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш ишлари бажарилмоқда. Бу агротехник тадбирлар вилоят ишчи гуруҳи томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.

Вилоят ишчи гуруҳи туманда ғўза зараркунандалари ва ҳашаротларга қарши курашиш ҳамда агротехник тадбирларнинг бориши юзасидан ўрганиш ўтказди. Ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликлар вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Абдусаламов, вилоят ҳокимининг фахрий мутахассиси М.Жўраев, ўсимликлар карантини ва ҳимояси вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Жўраев, туман ҳокими Ш.Мусаев ва тегишли мутасаддилар, фермер хўжаликлари раҳбарлари билан биргаликда кенг муҳокама қилиниб, келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.