Уйчи туманининг 1-сектори ҳудудида жойлашган Янгиер МФЙ "Обод қишлоқ" дастури доирасида обод бўлиб бормоқда. Бу ерда айни кунларда кенг кўламда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Кўчалар, йўл бўйларини тартибга келтириш, дарахтлар остки қисмини оқлаш, деворларни таъмирлаш, йўлларни тартибга келтириш ишлари уюшқоқликда олиб борилмоқда.
Туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев бугун мазкур маҳаллада бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан танишди ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарларига навбатдаги вазифаларни белгилаб берди.






