Уйчи туманидаги Қашқар МФЙда навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ёшлар вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатлари ва таклифларини тинглади. Тадбир давомида ўндан ортиқ мурожаат келиб тушди.Гулҳаё Умрзақова тикув машинаси, Зуннура Содиқжонова контракт тўловига амалий ёрдам сўраб, Шукрулло Аҳмаджонов “Ёшлар дафтари”га киритиш бўйича мурожаат қилишди.

Учрашув давомида қолган мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.