Унда “Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи”, “Уйчи туманида мактабгача таълим муассасаларида болалар қамрови, уларга яратилган
шароит, тарбияланувчиларни белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда овқатлантиришни ташкил этиш орқали болаларнинг баркамол ўсишини таъминлаш, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш учун кенг имкониятлар яратиш, болалар ҳуқуқларига риоя этиш борасидаги фаолият юзасидан мактабгача таълим бўлимининг ҳисоботи тўғрисида”, ”Уйчи туманида 2021 йилда якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ставкалари ҳақида”, “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими бошлиғининг 2021 йил ўтган давридаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳақида”ги ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Сессия ишида туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Муҳаммадзокир Маматхонов иштирок этди ва сўзга чиқди.Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.







