Ҳафтанинг ҳар сешанба куни бўлиб ўтадиган фуқаролар қабули жараёнларида туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари томонидан аҳолининг мурожаат ва муаммолари ўрганилмоқда.

Қабул давомида фуқароларнинг ичимлик суви, электр энергияси, кредит, тадбиркорлик, моддий ёрдам ва иш билан таъминланиш каби бир қатор масалаларга оид мурожаатлари тингланиб, ҳал этиш мақсадида мутасадди ташкилот вакиллари зиммасига юклатилмоқда.Айрим мурожаатлар жойида бартараф қилинмоқда.

Қабул жараёнлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда давом этмоқда.