Қурбон ҳайити – хайр-эҳсон, саховат, меҳр-мурувват байрами. Ҳатто бир оғиз ширин гап, кўнгилни кўтарувчи, илҳом бергувчи муомала ҳам туҳфадир.
Ийд Қурбон ҳайити муносабати билан “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан Уйчи туманидаги 57 та “Темир дафтар” даги ҳамда 50 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага, жами 107 та оилага зарурий 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари беғараз тарқатилди.
Қурбон ҳайитининг туҳфаси давлатимиз раҳбарининг ватандошларимизга қилаётган ғамхўрликлари, ёши улуғларга эътибор, беморларга саховат, тадбиркорларга яратиб берилаётган шароитлар, ёшларимизга кўрсатилаётган имконият, барчамизнинг кўнглимизга хотиржамлик, қалбимизга ободлик ҳадя этгани қадриятдир.
Зеро, карантин кунларида нишонланаётган Қурбон ҳайитининг туҳфаси, албатта, қалбимизни поклаб, юрт равнақига умид бағишлайди.







