Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев Уйчи педагогика коллежининг битирувчи ёшлари билан учрашди.
Учрашувда туман ҳокими “Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини ватанимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олижаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган сиздек тиришқоқ ва интилувчан фарзандларимиз бизнинг ишончимиз ва таянчимиз, Янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинасидир”, - дея ишонч билдириб, битирувчи ёшларни доимо илм излаб, олға интилишга чорлади.
Дўстона, очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда туман раҳбаридан ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Шу куни туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Меҳнат ярамаркаси” ҳам ўтказилди. 70 та ташкилотдан 859 та бўш иш ўрни қўйилди. Ёшлардан 7 нафарига ишлаш учун йўлланма, 10 нафарига маслаҳат берилди. 15 нафари касб-ҳунарга ўқитишга жалб қилинди.
Рустам Турсунбоев.






