Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва маҳалла хотин-қизлар фаолларига кўмаклашиш бўйича ҳудудларга бириктирилган Республика ишчи гуруҳи Наманганда ўз ишини бошлади.
Уйчи тумани ҳокимлигида ўтказилган учрашувда сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот, жумладан, иқтисодий тараққиёт, молия, бандлик, соғлиқни сақлаш, спортни ривожлантириш, ёшлар ишлари агентлиги, мусулмонлар идораси, тижорат банклари, ФҲДЁ, маънавият ва маърифат маркази мутасаддилари иштирок этдилар.
Унда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, касб-ҳунарга, оилавий ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.






