Муаммоли кредитлар, солиқ ҳамда алимент қарздорликларини ундириш бўйича "Долзарб 10 кунлик"да амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди
Бугун эрта тонгдан...
Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, уй шароитида ҳам банд бўлишларини таъминлаш борасида кўплаб имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Лекин ушбу кредит маблағларини ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Бугун Уйчи туманидаги барча 56 та маҳаллаларда аҳолига оилавий тадбиркорлик бўйича ажратилган кредитлар, солиқ ҳамда алимент қардорликларини ундирилиш ҳолати бўйича иш ташкил этилди. Бу бўйича ҳар бир маҳаллага 10 кишидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ва ҳар бир маҳаллада муаммоли кредитларни ундириш чоралари кўрилмоқда.
Шу билан бирга, солиқдан бўлган қарздорликларни ундириш ишлари ҳам олиб борилади, бу орқалий ишчи гурух томонидан ҳоким ёрдамчилари фаолиятига ҳам амалий ёрдам берилган бўлади.
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати






