❇️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги ташқи реклама воситаларини (конструкцияларни) қарор талабларига мослигини ўрганилди.

Уйчи тумани ҳокимининг маслаҳатчиси Г.Мирзараҳимова бошчилигида Наманган вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси вакили Бахтиёр Мирзаабдуллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Эътиборхон Юнусова, туман ИИБ, туман ДСИ, туман ободонлаштириш бошқармаси вакиллари жалб этилган ҳолда махсус ишчи гуруҳи фаолиятини олиб борди.

Ишчи гуруҳи томонидан жойларда аниқланган қонун талабларига жавоб бермайдиган 200 дан зиёд ноқонуний тартибда жойлаштирилган, маънан эскирган реклама, пешлавҳа, пано, эълонлар, ташқи реклама воситалари олдирилди ва янгисига алмаштирилди.