Давлатимиз раҳбарининг касб-ҳунар мактабларини замон талабига мослаштириш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳокимларни битирувчилар билан учрашувларини ўтказиш топшириғи берилганди.
Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев Жийдакапа маданият марказида Наманган саноат техникуми битирувчилари билан мулоқот ўтказишди.
Учрашувда ўз олдига турли мақсадларни қўйган ўқувчиларнинг мурожаатлари тингланди.






