Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаевнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Қабул давомида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди. Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Сайёр қабулда электр, йўл, уй-жой, саломатлигини тиклаш каби масалалардаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.






