Ер юзининг барча қитъаларидаги мусулмонлар шу муқаддас ойда Ҳаж зиёратига бориб, Ҳаж амалларини адо этишади.

Шу мақсад йўлида туманимиз фуқаролари ҳам муборак Ҳаж сафарига бориб келишади. Бу борада уларга давлатимиз томонидан жуда катта амалий ёрдам кўрсатиляпти, қулай шарт-шароитлар яратиб берилмокда.

Бугун 60 нафар Уйчи тумани фуқаролари муборак Ҳаж зиёратига жўнаб кетишди. 1-касб-ҳунар мактабида уларни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, туман ИИБ бошлиғи Фурқат Мирзаев, имом-ҳатиблар иштирок этиб, бўлажак ҳожиларимизга эсон-омон муборак қадамжони зиёрат қилиб келишларини тиладилар.

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.