Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙ А.Жўраев кўчасида шағаллаштириш ишлари олиб борилди. Туман ҳокими,сектор раҳбари Ш.Мусаевнинг ёшлар билан учрашувида “А.Жўраев” ҳамда “Бахт” кўчаларини шағаллаштириш бўйича мурожаатлар келиб тушган эди. Туман автомобль йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан йўллар таъмирланиб, шағаллаш ишлари бошлаб юборилди. Энди аҳоли ёғин-сочинда қийналмай катнайдиган бўлди.






