Уйчи туманида ғалладан бўшаган ер майдонлари такрорий экин экиш учун иш билан банд бўлмаган фуқароларга ажратиш давом этмоқда.
Тумандаги Хизиробод, Қаҳрамон, Кесканёр, Қашқар МФЙларида истиқомат қилувчи, ҳозирда ишсиз бўлган, деҳқончилик билан шуғулланиш истаги бор 182 нафар фуқарога 20 сотихдан ер майдони ажратиб берилди. Улардан 52 нафари “Ёшлар дафтари”га, 33 нафари “Аёллар дафтари”га, 4 нафари “Темир дафтар”га киритилган ва қолган 93 нафари ишсиз аҳолига тўғри келади. Ғалладан бўшаган ер майдонларини пешма-пеш ажратиб бериш ишлари давом этмоқда.Таъкидлаш керакки, аҳолига ер ажратиш чора-тадбирларида туманнинг барча маҳаллалари тўлиқ қамраб олиниб, жараёнлар давом этмоқда.Яна бир жиҳат, ер майдонларини қабул қилиб олган фуқаролар бу ерда иш бошлашлари натижасида аввало, ўзлари, қолаверса, ўз оиласининг ҳам бандлигини таъминлашади.







