Мамлакатимиз раҳбарининг ёшларга бўлган эътиборидан Уйчи туманидаги ёшлар ҳам четда қолишмади. Мен ҳам шу ёшлар таркибидаман. НамДУ 4-босқич талабасиман.
Менинг ўқишим учун контрактимга Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаевнинг тавсиялари асосида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Мирзоҳид Заитов, Деҳқонобод МФЙ ёшлар етакчиси Раҳматилло Дадахоновлар хонадонимга келиб мен билан суҳбатлашишди, ўқиш учун контрактимнинг бир қисмини тўлаб беришларини айтишди.
Очиғи, ишонмагандим. Мана, ўқишим учун тўловни ўтказиб беришди. Бунинг учун аввало, Юртбошимизга, туман ҳокими Ш.Мусаевга ва масъул раҳбарларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Мухтасар ЮЛДАШЕВА, Уйчи тумани Деҳқонобод МФЙ.






