Уйчи тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган энг оғир ҳудуд деб танлаб олинган Файзиобод МФЙнинг "Дўстлик" кўчасида 1100 метр жойга цемент бетон ётқизилди. Йўллар равон бўлиб, аҳолига қулайлик яратилди.
-Етмиш йиллик орзуларимиз ушалганидан мамнунмиз,- дейди меҳнат фахрийси Маҳаммаджон Тожихонов.
Уйчи туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-ходимлари бетонлаш ишларини якунлашмоқда.






