Ўзбекистонда одатда электр энергиясидаги узилишлар бу йил вилоятларда июнь ойининг охирги ҳафтасида электр таъминотида узилишлар пайдо бўлди. Аҳоли ёзнинг жазирамасида кунига 3-4 марталаб ток ўчаётгани ҳақида мурожаат йўллай бошлашди.

Муаммо шундаки, ҳаво кескин исиб кетиши оқибатида трансформаторлар қизиб кетмоқда. Айниқса, катта подстанцияларда ишлаб турган трансформаторларда юклама ортиши туфайли қизиш ҳолати юзага келмоқда.

Трансформаторлар ичидаги ўрамни совитиб турувчи ёғ қайнаб кетаётгани сабаб, икки-уч соатга ўчириб совитишга тўғри келяпти. Трансформаторларда мавжуд совитиш тизими ва қўшимча «обдув» ҳам иссиқ ҳаво ҳароратини кўтара олмаяпти. Узилишлар сутканинг фақат кундузги соатларида қуёш қаттиқ қиздирган пайтга тўғри келиб, тунги соатларда муаммо йўқ.

Қайси ҳудудга бириктирилган трансформаторда қизиш юзага келса ўша ҳудуд ўчирилади. Мунтазам электр энергияси етказиб берилишини назоратга олиш учун навбатчилик ташкил қилганмиз.