Уйчи туманида маҳалла ва нуронийларнинг қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022 йил 1 июндаги видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда берилган топшириққа мувофиқ нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари қайта шакллантирилди. 15 кишидан иборат мазкур кенгаш аъзолари туманда ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган Фармон, қарорлар ҳамда қонунларнинг ижросини таъминлашда кўмаклашадилар.
Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Тоҳиржон Исматиллаев галдаги вазифаларни белгилаб берди.






