Жорий йилнинг июнь ойида 23 ёшлилар ўртасида футбол бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўйинлар олдидан машғулотлар туманимиздаги "Пахтакор" стадионида ҳам бўлиши режалаштирилган. Шу боис стадион ва унинг атрофида кенг кўламда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев бугун стадионни чемпионатга тайёрлаш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди ва мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди.