Уйчи спорт техникумида жойлашган “Ёрқин орзу зиё” ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.Техникумда Мустақиллик ва Хизиробод маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида "Профессионал таълим - маҳаллага кўмакдош" шиори остида фаолирят олиб борилмоқда.
Техникум қошида ташкил этилган мономарказда тикувчилик, аёллар сартарошлиги, элита пардалари тикиш, компьютер саводхонлиги, наққошлик ва ҳамширалик йўналишларида курслар ташкил қилинган ва бу ерда юздан ортиқ хотин-қиз таҳсил олмоқда.Ўқув марказнинг очилиш маросимида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Муҳаммадзокир Маматхонов иштирок этди ва марказда таҳсил олаётган хотин-қизларга пухта ҳунар эгаллашларига тилак билдирди.







