Бугун Уйчи туманидаги 4-секторда жойлашган Тошлоқ маҳалласи раиси лавозимига сайлов бўлиб ўтди.
Унда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси Ғанишер Жўраев, комиссия раисининг ўринбосари Акрамжон Абдуғаппаровлар иштирок этишди.
Сайлов натижаларига кўра 3 нафар номзоддан энг юқори овоз билан халқ ишончини қозонган Фазилат Маҳмудова Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.
Шунингдек, бугун Машад МФЙда Ҳошимжон Усмонов, Деҳқон МФЙда Маҳмуджон Эгамбердиев энг кўп овоз билан раис этиб сайландилар






