Уйчи туманидаги Иттифоқ МФЙда навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ёшлар вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатлари ва таклифларини тинглади. Тадбир давомида ўндан ортиқ мурожаат келиб тушди. Тадбиркорлик қилиш, бандлик, кредит олиш бўйича мурожаатлар бўлди.
Учрашув давомида мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.






