Бугун Уйчи туманидаги 3-секторда жойлашган Баландариқ маҳалласи раиси лавозимига сайлов бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси раисининг ўринбосари Толибжон Мадумаров иштирок этди.

Сайлов натижаларига кўра Баҳромжон Мамазокиров Баландариқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.