Уйчи тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган Ҳожиобод МФЙда туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида йигирмадан ортиқ фуқаронинг мурожаати тингланиб, айрим масалаларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Фуқаро Сайёра Жакбарова, Наима Кимсанова, Инобат Мирвалиева,Муқаддас Бегматова, Шаҳноза Мунавварова уй-жой, Достон Йўлдошев, Улуғбек Абдуллажонов иш, Муҳаммадюсуф Турдиев йўл, Мўътабар Турсунованинг қурилиш материалларидан ёрдам бериш каби масалалардаги мурожаатлари тегишли тартибда назоратга олинди.