Уйчи туманининг 4-секторида жойлашган Пастгузар МФЙда 710 та хонадон бўлиб, 3615 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мазкур маҳаллада кўплаб янги тураржой бинолари қад ростлаган.
Маҳалла туманда энг оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган бўлиб, ўтган даврда инфратузилмани яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. “Ниҳол” кўчасига битта янги подстанция, 65 та темир бетон таячн ўрнатилди, электр тармоғи тортилди. “Зилол” кўчасида 780 метр янги ичимлик суви тармоғи тортилди. Айни вақтда “Зилол” кўчасида 700 метр, “Ниҳол” кўчасида 1400 метр йўл шағаллаштириляпти.
Бугун туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳамда сектор раҳбари Хондамир Бобаев маҳаллада бўлиб, инфратузилмани яхшилаш ва ободонлаштириш ишларини ташкиллаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар бериб, кунлик ишни назорат қилиб боришмоқда.






