"Тадбир ўтказиш қонун-қоидасидан хабарингиз борми?"

❇️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори:"Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тадбирини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2014 йил 29 июль кунги 205-сонли қарорига асосан туманда ўтказилаётган ҳар қандай тадбир туман ички ишлар бўлими билан келишган ҳолда ўтказилиши ёки туман ИИБ бошлиғи номига хат чиқарилиши лозим.

ОММАВИЙ ТАДБИР ДЕГАНДА — 100 ва ундан кўп кишиларнинг иштирокида ижтимоий-сиёсий (анжуманлар, конференциялар, съездлар ва бошқалар), маданий-оммавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари (мусиқий, адабий ва бошқа фестиваллар, концерт, театр, спорт, реклама тадбирлари, халқ сайиллари, цирк, миллий намойишлар ва ўйинлар, кўрик¬танловлар ва бошқалар), шунингдек умумхалқ, диний, касб байрамларини ўтказиш мақсадида оммавий тадбирни ўтказиш объектида ташкил қилинадиган фуқароларнинг биргаликда қатнашишларига айтилади. Бундай тадбирларни юридик ва жисмоний шахслар ўтказадиган бўлса, тадбир бўлишидан ўн (10) кун олдин туман ички ишлар бўлимига алоқа хати орқали хабар берилиши шарт.

Агар тадбир ўтказиш тўғрисида хабар бермасангиз, Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 200-моддасига асосан жавобгарликка тортилишингиз ҳақида огоҳлантирамиз.

Уйчи туман ИИБ.