Уйчи туманида жорий йил май ойида 56 та маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтади. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича туман кўмаклашувчи комиссияси ҳамда ҳар бир маҳаллада тузилган фаол аҳоли вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан сайловга тайёргарлик жараёнлари тизимли олиб борилди.

Бугун маҳалла фуқаролар йиғини раислигига (оқсоқоли) сайловларнинг биринчиси Хизиробод маҳалласида бўлиб ўтди.

Яширин овоз бериш йўли билан, шаффоф тарзда ташкил этилган сайловда аҳоли вакиллари блютенларни ҳисоблаш жараёнларини ҳам кузатиб боришди. Энг кўп овоз билан Баҳодир Аҳмадалиев маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз май ойи давомида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла раислиги (оқсоқоли) учун сайловлар бўлиб ўтади.