2 май- Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан туман маданият марказида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, туман ТБ бошлиғи Зулфия Мамаджонова саломатлигимиз жонкуярлари бўлган ҳамшираларга самимий тилаклар билдиоришди.Тадбир давомида соҳа фидойилари ва меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатилиб, совғалар топширилди. Туман маданият бўлими томонидан бадиий дастур намойиш қилинди.

Байрамингиз муборак, нажот фаришталари!