Уйчи туманига навоийлик маҳалла ҳоким ёрдамчилари ташриф буюришди. Улар Ёркатай кичик саноат зонасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.

Хўжаобод маҳалласида яшовчи Илҳомжон Тўхтамирзаев ўз хонадонини кичик кулолчилик корхонасига айлантириб, 20 турда чинни маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. Маҳсулотлар қўшни Қирғизистонга экспорт қилиняпти, ички бозорда ҳам харидоргир.

Уйчи тумани маҳаллаларида тадбиркорлик фаолияти бўйича олиб борилаётган ишлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.