Пилла деҳқончиликнинг ҳандалаги ҳисобланади. Жорий йилда Уйчи тумани пиллакорлари 3349 қути ипақ қурти парваришлаб, 190 тоннадан ортиқ ҳосил олишни режалаштиришган.

Айни вақтда 159 та фермер хўжалиги томонидан 2449 та хонадонда ҳамда 700 таси касаначилик асосида парвариш қилинмоқда.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев "Уйчи миришкор қаноти" ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликларида бўлиб, ипак қурти парвариши билан танишди ва муаммоларни ўрганди.