✅ “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан 6-сонли терговга қадар ҳибсга олиш хонасида “Тинчлик ва хотиржамлик–олий неъмат!” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
✅Мазкур тадбирда жангчи, ички ишлар фахрийси, подполковник, чегара масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси А.Обидов, меҳнат фахрийси, подполковник О.Раҳимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар иштирок этдилар.
✅Тадбир давомида китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида туман Маънавият ва маърифат кенгашининг турли номдаги китоблари тарқатилди. Ўтган аждодлар номи тилга олиниб, Носиржон Мирзабоев томонидан Ватанни, инсонни улуғловчи қўшиқлар куйланди.






