Байрам бўсағасида фронт орти меҳнат фахрийларидан Соку МФЙда яшовчи Умарқул ота Эгамов, Гулзор МФЙда яшовчи Адашхон ая Мараҳимовалар йўқланди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Исломжон Валихонов, маслаҳатчи Тоҳиржон Исматиллаев, жамоатчилик вакиллари ҳар икки нуронийни байрам билан табриклаб, эсдалик совғаларини топширишди. Пиру бадавлат отахон ва онахонлар уларни узоқ дуо қилдилар.