Бугун тарғибот гуруҳи ҳамда оила ва хотин-қизлар туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги отинойиларга йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят бош отинойиси Ҳадяхон Раҳмонова, вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари Наргиза Иброҳимова сўзга чиқиб, тумандаги фаолият бўйича таҳлил қилдилар. Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Аҳмадалиева, туман тарғибот гуруҳи рахбари Раънохон Назаровалар иштирок этдилар.Туман бош отинойиси Мастурахон Мамажонова туман ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Келгусида тумандаги оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш, қизлар ўртасида эрта турмушнинг олдини олиш бўйича режа асосида иш ташкил этиш вазифалари белгилаб олинди.