Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси О.ЗиявитдиновУйчи туманидаги Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғини биносида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан учрашди. Унда давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2022 йил 29 январь куни “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 107-сонли қарорига асосан маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва конуний манфаатлари самарали ҳимоя қилиш ҳисобланиши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Тадбир давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.Давра суҳбатидан сўнг маҳалла фуқаролар биносида сайёр суд ўтказилди.






