Учқўрғон туман ҳокимлигида Учқўрғон, Уйчи ва Норин туманлари хотин-қизлар фаоллари иштирокида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Н.Эгамбердиева, вилоят ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Д.Якубова ва бир гуруҳ ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Унда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган вазифалар сарҳисоб қилинди.

Семинар иштирокчилари "Аёллар дафтари" 3- босқичини юритишдаги ўзгариш ва қўшимчалар билан яқиндан таништирилди ҳамда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.