Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни — “Профилактика куни” сифатида қаралиб, жойларда маҳаллий ҳокимликлар, ички ишлар органлари ходимларининг таълим муассасаларидаги давомат, жамиятда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлаш, жиноят муҳокамалари, фуқаролар билан профилактик-суҳбатлар, уйма-уй юриб фуқаролар бандлигини таъминлаш борасидаги фаолияти янада кучайтирилади.“Профилактика куни” муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар доирасида давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари маҳаллалар, таълим муассасалари ҳамда корхона, ташкилотларда аҳоли билан яқиндан суҳбатлашиш, айниқса, профилактика инспекторлари томонидан ўзи бириктирилган ҳудудда содир этилган жиноятлар тўғрисида берилган кунлик маълумотларни таҳлил қилиш, ҳар бир жиноятни маҳаллада кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш амалиёти жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг янада соғломлашишига замин яратмоқда.

Улуғбек ШАРИПОВ,туман ИИБ ЖХХ ҲПБ катта инспектори, капитан.