Уйчи тумани Янгиер МФЙ "Норин" кўчасида яшовчи фуқаро Олимжон Эсанбоев етти йилдан буён ногиронлик аравачасига боғланиб қолган.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаевнинг Янгиер МФЙда кеча уйма-уй юриб ўтказган сайёр қабули давомида у кўмак сўраб мурожаат қилган эди. Бугун унинг мурожаати ижобий ҳал қилинди. 1-сектор котиби О.Охунов, Янгиер МФЙ раиси Б.Юсупов, ҳоким ёрдамчиси Н.Юлчибаевлар Олимжон Эсонбоевнинг эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган ногиронлик аравачаси ўрнига янги аравача етказиб беришди.