✅41-мактабда ўзбек адабиётининг таниқли намоёндаларидан бири, шоир, носир ва драматург, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби Шуҳрат (Ғулом Алимов) таваллудининг 104 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ўтказилди.
✅Тадбирда Ўзбекистон ва Халқаро Турон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Турон фанлар академиясининг академиги Боқий Мирзо, журналист ва ёзувчи Қамбар Ҳайдар, Наманган вилоят мусиқали драма театри хонандаси Ҳамиджон Маллабоев, “Шуҳрат” медали соҳиби Комилжон Неъматов, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев иштирок этдилар.
✅Дастлаб меҳмонлар беш муҳим ташаббус, "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида ташкил этилган кўргазмалар билан танишдилар. Кеча давомида иқтидорли ўқувчилар иштирокида дастур намойиш этилди. Дастурда ижодкор Шуҳрат қаламига мансуб шеърлар ўқилиб, турли саҳна кўринишлар, рақслар ижро этилди. Шоирнинг ҳаёти ва ижоди тилга олиниб, таниқли санъаткорлар томонидан Ватан, ота-она, меҳр-муҳаббатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар куйланди.
✅Тадбир якунида мактаб жамоаси ҳамда намунали хулқи ва маънавий-маърифий тадбирларда фаол бўлган ўқувчилар рағбатлантирилди.






