Маҳалла - эзгулик ва саховат маскани ҳамдир. Бугун Уйчи туманидаги “Мезбон” тантаналар мажмуасида Наврўз байрами муносабати билан саховтпеша тадбиркор Орифжон Нуриддинов ташаббуси билан ўн нафар болакайнинг ҳатна тўйи ўтказилди.

Ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларининг чексиз қувончи, оналарнинг юзидаги табассумни кўриб, қалбингизда шукроналик туйғулари уйғонади.

Шодиёнада туман прокурори Шерзод Раҳимов, туман ДСИ бошлиғи Хондамир Бобоев, туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров тўйболаларга эзгу тилаклар билдиришди.