"Нуронийларни қўллаб-қуватлаш ўн кунлиги" давом этмоқда

Туманимиздаги барча секторларда ўн кунлик доирасида кексаларга алоҳида эҳтиром кўрсатилмоқда.

Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев сектор ҳудудидаги фаол нуронийларни йўқлаб, эсдалик совғалари топширдилар.

-Биз сиз каби фахрийларга ҳамиша суянамиз,-деди Фурқат Мирзаев.- Дуолар қилиб, ёнимизда камарбаста бўлиб, барча ишларда, ёшлар тарбиясида бош-қош бўлсаларингиз, ҳамкорликда иш олиб борсак, албатта, мақсадимизга эришамиз.