угун Уйчи туманида аҳоли учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш, нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик мақсадида туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ туман “Деҳқон бозори”да бўлди.
Бозордаги тадбиркорлар билан ҳам вазият юзасидан суҳбатлашиб, нархларни сунъий равишда оширмасликка, аҳоли учун энг керакли, кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотларга мўътадил, ҳамёнбоп нархлар белгилашга келишилди.
Топшириқлар юзасидан тегишли ташкилотлар ва бозор маъмурияти назорат олиб бориши айтиб ўтилди.







