Ушбу тамойил асосида маҳаллаларда ҳаётий ва катта амалий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли нуронийлар ва зиёлилар ёшлар таълим-тарбиясига масъул бўлиши белгиланди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев бугун 1-сектор ҳудудида жойлашган 25-мактабда бўлиб, 11-синф ўқувчилари билан суҳбатлашди. Уларга ўз ҳаётий тажрибаларидан сўзлаб берди.

Суҳбат давомида ўқувчиларнинг дарсга тайёргарлиги кўздан кечирилди, саводхонлиги бўйича мулоқот қилинди. Айрим ўқувчиларнинг тайёргарликсиз келгани дилни ранжитди. Келгусида бундай ҳолат бўлмаслиги, танқидий фикрлардан хулоса чиқариш айтилди.