Мусобақа туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман ҳокимлиги, туман ХТБ, туман Қизил Ярим Ой жамияти, Ёшлар агентлиги, туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги тез тиббий ёрдам маркази ҳамда туман маданият бўлими ходимларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген хусусиятли) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 208-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фуқаро муҳофазасига оид билим, малака, кўникмаларни шакллантириш, фавқулодда вазият юз берганда тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш, қутқарувчи касбига меҳр уйғотиш мақсадида ташкил этилди.

45-мактабда ҳудудий босқич мусобақаларида ғолиб деб топилган 12 та “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари баҳслашдилар.

Мусобақада 45- мактабнинг “Халоскорлар” жамоаси 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олди. Шунингдек, 2-ўринни 22- мактабнинг “Барс” жамоаси, 3-ўринни 27- мактабнинг “Қалқон” жамоалари эгаллашди. Тадбир ғолибларига фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари топширилди.

О.Болтабоев,Уйчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТ ва ФМ ФТЭХТБ бошлиғи,капитан.