Бугунги кунда ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчилари ўз фаолиятини бошлади. Улар ёшларни ўз ортларидан етаклаб, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, спорт ва санъат билан шуғулланишларига кенг имкониятлар яратиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда.

Бугун туман ҳокимлигида ёшлар етакчиларига замонавий планшетлар топширилди. Шу билан бирга, бир неча ёшлар вакилларига бандлигини таъминлаш мақсадида сертификатлар тақдим қилинди.