✅5-мактабда “Маънавият куни” ўтказилди. Ушбу кун “Беш муҳим ташаббус” доирасида кўргазмалар намойиши билан бошланди. «Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “ЭРК КУЙЧИСИ ЭЛ ҚАЛБИДА МАНГУ БАРҲАЁТ” мавзусидаги адабий мусиқий кечада шоирнинг ҳаёти ва ижоди тилга олиниб, иқтидорли ёшлар томонидан шеърлар ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
✅Шунингдек тадбир меҳмонлари - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими рахбари, шоир, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Зиёвиддин Мансуров ҳамда шоира Малика Бойханова ижодига атаб ҳам дастурлар намойиш этилди.
✅Синфлар ўртасида миллий ўйинлар, спорт ўйинлари ва миллий таомлар мусобақаси ўтказилди.
✅Якунда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, туман ХТБ мудири М.Мўминов, Ровот маданият маркази директори Н.Мамадалиева, шоира М.Бойхановалар томонидан Усмон Носир ижоди эътироф этилиб, тадбир ташкилотчилари ҳамда фаол ўқувчилар муносиб тақдирландилар.







